Дэвид Бекхэм нима учун МЮни тарк этган эди?
- 12-май 2020, 06:55
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггз "қизил иблислар" устози Сер Алекс Фергюсон нима сабабдан Девид Бекхэмни сотиб юборгани ҳақида гапириб берди.
"Дэвид жамоадаги ўрнини йўқотиб улгурганди, чунки у Фергюсон билан доимо баҳслашар эди. Шунга у учун ягона чиқиш йўли бу клубни тарк этиш бўлиб қолганди.
Ўзим ҳам бир неча маротаба Сэр Алекс билан келиша олмай қолганман. Чунки ўйин давомида ҳеч нарса қилмаслигингни эшитиш осон эмас. У бундай вақтларда маошимдан ушлаб қолар, бу қарори жамоадаги муҳитни сақлаб қолиш учун кераклигини тушинтирган эди", - деди Гиггз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ