Де Хеа фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин
- 26-июл 2023, 17:01
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтирмаган ва эркин агентга айланган Давид Де Хеа фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "BILD" нашри хабар бермоқда.
Тез орада испаниялик посбон билан "Бавария" музокараларни бошлаш ниятида. Мюнхенликлар иккинчи рақамли дарвозабон қидирмоқда. Вариантлар орасида "Валенсия" вакили Георгий Мамардашвили ҳам бор.
Миш-мишларга кўра, Де Хеа "Ан-Наср"дан таклиф олган, лекин унинг ўзи рад жавобини берган. Футболчи Европада қолиши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ