Де Паул муҳим ғалабадан сўнг Месси ҳақида гапирди
- 28-август 2025, 11:05
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Интер Майами"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Родриго де Паул Лига кубоги финалига чиққан юлдуз жамоадоши ва ҳамюрти Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
- Лионель футбол тарихидаги энг яхши футболчи эканини яна бир бор исботлади. Месси ҳар доим Жаҳон чемпионатидаги каби қатъиятли, - дея хавбекнинг сўзларини келтирмоқда Goal портали.
Эслатиб ўтамиз, Лигалар кубоги ярим финалида "Интер Майами" "Орландо Сити" устидан иродали ғалабага (3:1) эришди. Ортда қолган учрашувда 38 ёшли Месси иккита тўп киритишга муваффақ бўлди. Мусобақа финалида Хавьер Маскерано шогирдлари "Сиэтл Саундерс"га қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ