
- #Саудия Арабистони
- #Каземиро
- #Кевин Де Брюйне
- #Муҳаммад Салоҳ
- #Виржил ван Дейк
- #Бернарду Силва
- #Бруно Фернандеш
Де Брюйне, Салоҳ, Бернарду ва бошқалар! Саудия Арабистони АПЛ юлдузларига харидор
- 28-феврал 2024, 22:21
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Саудия Арабистони клублари бу ёзда ҳам юлдузлар билан шартнома имзолашда давом этади.
"ESPN" хабарига кўра, Саудия клублари яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида 2023 йилдаги каби фаол бўлишни ва футболчиларнинг маоши учун катта маблағ сарфлашни режалаштирмоқда.
Навбатдаги трансфер ойнаси учун режалаштирилган футболчилар рўйхатидан Де Брюйне, Салоҳ, Ван Дейк, Алиссон, Варан, Каземиро, Бруно, Бернарду ва Андреас каби АПЛ юлдузлари жой олган.
Бундан ташқари, саудияликлар Почеттино, Тухель ва Консейсау каби номдор мураббийларни ҳам СПЛга таклиф қилмоқчи.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ