
Давид Сильва А Серия клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди
- 6-август 2020, 13:22
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Лацио” клуби испаниялик ярим ҳимоячи Давид Сильва билан музокараларни давом эттирмоқда.
Италиялик журналист Николо Скиранинг твиттер саҳифасида маълум қилинишича, 34 ёшли футболчи римликлар билан 3 йиллик шартнома имзолашга яқин турибди. Йиллик маоши эса 3 млн еврони ташкил этади. Томонлар ўртасидаги келишув яқин кунларда имзоланиши кутилмоқда.
Давид Сильва 10 йиллик фаолиятидан сўнг, “Манчестер Сити”ни тарк этди. У айни дамда эркин агент ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ