Дана Уайт Чарльз Оливейрани ажойиб мукофот билан тақдирлади
- 28-апрел 2025, 17:03
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC нинг собиқ чемпиони Чарльз Оливейра хайрия ишларига қўшган ҳиссаси учун Дана Уайтдан "Forrest Griffin Community Award 2025" мукофотини қабул қилиб олди.
"Чарльз нафақат ажойиб спортчи, балки ўз жамоасига хизмат қилишдан завқланадиган яхши намуна ҳамдир. Оливейра Сан-Паулудаги ёшларга ўз спорт залида бепул таълим ва жиу-житсудан сабоқ бермоқда. Унга бундай мукофотни топшириш мен учун шараф" - деди UFC президенти.
Эслатиб ўтамиз, бу мукофотнинг 2024 йилдаги эгаси Бенеил Дариуш эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ