
Чимаев Усманнинг устидан кулди
- 19-октябр 2023, 13:51
- Karim Xudayqulov
- 0
- MMA
Ўрта вазн тоифаси (77.5-84 кг) енгилмас жангчиси Ҳамзат Чимаев Камару Усманга қарши жанг ҳақида гапирди.
"Улар мен UFC'да пайдо бўлган кунимдан бери Усман билан тўқнашувимиз ҳақида гапиришди. "Ҳамзат - Усман". Улар кураш ва "стойка"даги маҳоратимизни солиштирди.
Усман менга ўхшайди, лекин эскироқ версия. Камару iPhone 5 бўлса, мен iPhone Pro. Бу эса орамиздаги фарқдир", - деди Чимаев.
Чимаев (12-0) ва Усман (20-3) ўртасидаги жанг UFC 294 турнирининг асосий кардида бўлиб ўтади. Турнир 21 октябрь куни ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ