
Черишев ўзига янги жамоа топмаса бўлмайди
- 12-сентябр 2020, 22:46
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Валенсия" ярим ҳимоячиси Денис Черишев жамоадан кетишга яқин турибди.
Cadena CER нашри тарқатган хабарга қараганда, “кўршапалаклар” раҳбарияти россиялик футболчининг агентидан 5 октябргача мижозига янги жамоа топишни сўраган. Аммо Дениснинг ўзи жамоадан кетмоқчи эмас.
“Валенсия” Черишевни молиявий инқироз пайтида маошларни камайтириш учун ҳам сотиб юборишга мажбур бўлмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ