Черан, "Пахтакор", "Насаф", "Локомотив" ва ўша ҳисоб...
- 27-феврал 2022, 20:50
- Bekzod Isayev
- 1
- Футбол
"Пахтакор" Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда "Насаф" билан куч синашди. Мазкур ўйинда тошкентликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 61-дақиқасида Азиз Турғунбоев қанотдан ошириб берган тўпни Драган Черан бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
Шу тариқа, пойтахтликлар Суперкубок ғолибига айланди. Бу орқали "Пахтакор" ўз тарихида иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритди. Биринчи марта ўтган йили Самарқандда бугунги рақиби "Насаф"ни ҳудди шу ҳисобида таслим этган ва ўшанда ҳам Чераннинг ягона голи жамоасига соврин тақдим этганди.
Қолаверса, Суперкубокда ғалаба қозониш бўйича "Пахтакор" ҳамшаҳари "Локомотив"га етиб олди. "Термиўлчилар" ҳам мусобақада 2 бор ғалаба қозонган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ