"Челси"ми бу? Лондон клубининг "қора анъана"си давом этади
- 13-апрел 2023, 07:25
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Челси"нинг ғалабасиз серияси 5 та ўйинга етди.
Френк Лэмпард жамоаси УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал баҳсида "Реал" майдонига сафар уюштириб, 0:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди.
Сўнгги бора "аристократлар" 11 март куни "Лестер"ни мағлуб этганди. Шундан бери жамоа 3 ўйинда мағлуб бўлди ва 2 бора дуранг ўйнади. Шу беллашувларнинг фақатгина биттасида улар гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, олдинда "Челси"ни "Брайтон"га қарши (15 апрель) учрашув кутиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ