
"Челси" юлдузи жамоадан кетмоқчи
- 12-ноябр 2021, 18:55
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
"Челси" ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
"Goal.com" нашри маълумотига қараганда, 28 ёшли футболчи қишда лондонликлар сафини тарк этмоқчи. Зиеш "аристократлар" либосида тўлиқ ўйин амалиётига эга эмаслигидан норози.
Унинг хизматига Дортмунднинг "Боруссия"си жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Асаларилар" уни мавсум аввалида жамоадан кетган Жэйдон Санчога муносиб ўринбосар сифатида кўряпти.
Марокашлик футболчи жорий мавсум 10 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ва 1 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ