
"Челси" ғалаба таъмини унутиб қўйди
- 6-январ 2023, 10:44
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
"Челси" Премьер-лигадаги сўнгги 8 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди.
Англия чемпионатининг 19-турида Грэм Поттер жамоаси "Манчестер Сити"га имкониятни бой берди (0:1). Бунгача "Ньюкасл", "Арсенал" ва "Брайтон" билан баҳсларда мағлубиятлар қайд этилган, шунингдек, жамоа "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед" ва "Ноттингем" билан дурангга эришди.
"Аристократлар"нинг ягона ғалабаси "Борнмут" устидан қозонилган. Айни дам "Челси" АПЛ турнир жадвалида 25 очко билан 10-ўринни банд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ