"Челси" футболчиси Ламин Ямал устидан кулди
- 26-ноябр 2025, 13:58
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида "Челси" ўз майдонида "Барселона"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Лондинликлар дарвозабони Роберт Санчес ушбу ўйин давомида Марк Кукурелья ва Ламин Ямал ўртасидаги дуэль ҳақида фикр билдирди.
"Кукурелья Ямални чўнтагиги солиб қўйди. “Барселона” Чемпионлар лигасида ғолиблик учун даъвогар эмас. Биз эса асосий даъвогармиз", — деди Санчес.
Маълумот учун, айни пайтда "аристократлар" турнир жадвалида 10 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда. Каталонияликлар эса 7 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ