"Челси" 80 миллион еврога ҳимоячи олишни кўзламоқда
- 19-феврал, 16:12
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Ноттингем Форест" ҳимоячиси Мурилло ёзда фаолиятини АПЛнинг бошқа клуби сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "CaughtOffside" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, айни вақтда бразилиялик футболчининг хизматларига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" Муриллони ёздаги трансфер мақсадларидан бири қилиб белгилаб олган. Маълум бўлишича, "кўклар" 23 ёшли ҳимоячи учун 80 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Муриллионинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 55 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум "ўрмончилар" сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ