
"CAFA U-19 Championship 2022". Бугун Ўзбекистон Афғонистон билан ўйнайди
- 12-август 2022, 15:25
- 0
- Футбол
Бугун Тожикистоннинг Душанбе шаҳри мезбонлик қилаётган "CAFA U-19 Championship 2022" турнирида 5-тур ўйинларига старт берилади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бу турда афғонистонлик тенгдошларига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да старт олиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз айни пайт турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди. Жамоамиз ҳисобида 5 очко мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ