CAFA мусобақасида иштирок этадиган терма жамоалар маълум. 26 апрель куни қуръа ташланади
- 24-апрел 2023, 22:23
- 0
- Футбол
CAFA миллий терма жамоалар иштирокидаги биринчи халқаро турнир ва унга қуръа ташлаш механизми ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, қуръа ташлаш маросими 26 апрель куни ўтказилади. Мусобақада жами 7 та терма жамоа иштирок этади. (Уммон терма жамоаси меҳмон жамоа сифатида таклиф этилган).
Жамоалар ФИФА рейтинги асосида 4 та саватчага ажратилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олди.
1-саватча
Эрон
Ўзбекистон (“А” гуруҳи мезбони)
2-саватча
Қирғиз Республикаси (“Б” гуруҳи мезбони)
Тожикистон
3-саватча
Туркманистон
Афғонистон
4-саватча
Уммон
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ