"Бёрнли" дарвозабони билан шартномани узайтирди
- 25-май 2019, 12:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Англиянинг "Бёрнли" клуби дарвозабон Ник Поуп билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра 27 ёшли посбон 2023 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан.
Таъкидлаш керакки, Поуп елкасидаги жароҳат сабаб мавсумнинг асосий қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Маълумот учун, “Бёрнли” бу мавсум АПЛни 40 очко билан 15-ўринда якунлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ