
"Бухоро" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди
- 4-январ 2025, 22:36
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Про лигадан Суперлигага қайтган "Бухоро" клуби ўтган йилги таркибидан ҳам бир қанча ўйинчиларни сақлаб қолиш ҳаракатида.
Жумладан, ўтган мавсумда про лигада "Бухоро" шарафини ҳимоя қилган легионерлар - Фране Икич ва Марко Колакович билан шартнома яна бир йилга узайтирилди.
Фране Икич ўтган мавсумда "Бухоро" сафида 24 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди. Марко Колакович эса 7 голга муаллифлик қилди.
Бош мураббий Улуғбек Бақоев ўз жамоасида ҳимоя чизиғининг асосий устунлари сифатида айнан хорватиялик ва сербиялик легионерларни кўрмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ