
"Бунёдкор"нинг Туркиядаги охирги назорат учрашувида рақибига кучи етмади
- 19-феврал 2022, 20:59
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Олдин хабар берганимиздек, “Бунёдкор” клуби бугун Туркиядаги йиғинининг якуний қисмида Украинанинг “Рух” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Климчук (8) ва Соломон (62) томонидан киритилган голлар эвазига “Бунёдкор” 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Шу тариқа, “Қалдирғочлар”нинг у ердаги тайёргарлик босқичи якунига етди.
"Бунёдкор": Суҳроб Султонов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов, Аваз Ўлмасалиев, Даврон Эргашев, Дилшод Жўраев, Одил Абдураҳмонов, Расул Йўлдошев, Ҳусайн Эргашбоев, Суҳроб Иззатов, Усмонали Исмоналиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Сарвар Каримов, Умид Султонов, Музаффар Олимжонов, Умарали Раҳмоналиев, Сардор Хурсандов, Ғайрат Азизхўжаев, Фарҳод Мираҳматов, Хуршид Убайдуллаев, Сирожиддин Башриддинов.