
"Бунёдкор" Минскда 4 та ўртоқлик учрашувини ўтказади
- 14-июл 2022, 15:35
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, “Бунёдкор” кеча Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.
“Қалдирғочлар” 26 июлга қадар давом этадиган йиғин доирасида 4 та синов-назорат учрашувида майдонга тушади.
16, 20, 23 ва 24 июль саналарига белгиланган ўйинларда “Бунёдкор”га Беларуснинг номдор клублари рақиблик қилади.
Хусусан, “Энергетик БГУ”, “Ислочь”, “Минск” ва “Арсенал”. Барча рақибларимиз Беларусь чемпионатининг олий лигаси иштирокчиси ҳисобланади.
Назорат учрашувлари
16 июль “Энергетик БГУ”
20 июль “Арсенал”
23 июль “Ислочь”
24 июль “Минск”
“Бунёдкор” матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ