
"Бунёдкор" - "Насаф" беллашуви ЖАР стадионида ўтадиган бўлди
- 27-сентябр 2024, 23:10
- 0
- Футбол
Суперлига 20- туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" ўйинига аввалдан белгиланганидек, "Бунёдкор" эмас, ЖАР стадиони мезбонлик қиладиган бўлди. Беллашув 28 сентябрь куни соат 17:00 да старт олади.
10 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жахон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эронни қабул қилади. Айни вақтда майса билан богғлиқ муаммолар мутахассислар томонидан бартараф қилинган. Шундай бўлса-да, чим энг оптимал ҳолатга келиб олиши учун ФИФА кунларига қадар расмий учрашув ўтказмасликка қарор қилинди.
"Бунёдкор" - "Насаф" беллашувининг чипталари эса, 28 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ЖАР стадиони кассаларида сотувга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ