
Бундеслига. Марказий ўйинда жанговар дуранг қайд этилди
- 13-феврал 2021, 21:27
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Германия Бундеслигаси 21-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Хоффенхайм" учрашуви ўз якунига етди. Унда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, "асаларилар" юлдузи Санчо ҳисобни очди. Унинг голига меҳмонлар Ильхас Бебу ва Мунас Даббурнинг аниқ зарбалари эвазига жавоб қайтарди. 81-дақиқада катта саҳнага чиққан Эрлинг Холанд томонлар дурангга имзо чекишини таъминлади.
Шу тариқа, 1 очкодан бўлишиб олган жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрни ўзгаришсиз қолди. "Боруссия" онлайн жадвалда 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Хоффенхам" 12-поғонада жойлашган.
{game}3399337{/game}
{online}3399337{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ