Бугун Шомуродов жамоаси дебютант майдонига сафар қилади
- 20-декабр 2020, 08:10
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Кеча Италия А Серияси 13-турига старт берилди. Бугун давом эттириладиган тур беллашувлари доирасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби "Беневенто" майдонига ташриф буюради.
Генуяликлар турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турган бўлса, Филиппо Инзаги шогирдлари 15-поғонани банд этган. Ушбу баҳсда легионеримиз майдонга тушиши эҳтимоли мавжуд. Шомуродов ўйин қайдномасидан ўрин олиб, жамоа билан бирга Беневенто шаҳрига йўл олган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ