Бугун Рашидов жамоаси ярим финалда ўйнайди!
- 26-сентябр 2021, 16:41
- 1
- Футбол
Бугун Қувайт Амир кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Легионеримиз Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган "Қувайт СК" жамоаси ўй майдонида "Казма" клубига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да старт олади.
Аввалроқ, Рашидов жамоаси ОФК кубоги ярим финалида Иорданиянинг “Ал-Салт” жамоасига қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ