
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Беларус билан куч синашади!
- 9-феврал 2024, 11:00
- 0
- Футбол
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ўйинини ўтказади. Ўртоқлик учрашуви мақомида кечадиган беллашувда вакилларимизга Беларус термаси рақиблик қилади.
Ўйин 16:00 да старт олиши кўзда тутилган. Жамоамизни қўллаб-қувватлашни истаганлар Тошкентдаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига ташриф буюриши мумкин.
Маълумот ўрнида, биринчи баҳсда меҳмонлар 2:3 ҳисобида ғалаба қозониб кетишни эплай олганди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ