
Бугун Ўзбекистон ҳал қилувчи ўйинда Испанияга қарши майдонга тушади
- 16-ноябр 2023, 07:25
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U17 Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги 3-учрашувини ўтказади. Мазкур ўйинда футболчиларимизга испаниялик тенгқурлари рақиблик қилади.
Ушбу баҳсда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади. Учрашувни эквадорлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Испания ўйини соат 14:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ