Бугун Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади. Ўзбекистон футзал жамоаси ҳам рақибларини билиб олади
- 6-январ 2022, 10:14
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
Бугун 2022 йил Кувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Эрон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган.
Вакилларимиз Марказий ва Жанубий ҳудуд саралашида иштирок этади. Баҳслар 2022 йилнинг 1-15 апрель кунларида ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ