
Бугун Испания суперкубоги доирасида "Мадрид дербиси" бўлиб ўтади
- 10-январ 2024, 15:41
- 0
- Футбол
Бугун тунда Испания суперкубогининг илк ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Мадриднинг икки жамоаси "Реал" ва "Атлетико" финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Ўйин Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Суперкубок доирасидаги иккинчи учрашув эса "Барселона" ва "Осасуна" клублари ўртасида кечади. Мазкур ўйин эртага тунги 00:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ