
Буффон касалликка чалинди
- 4-январ 2022, 15:56
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Парма”нинг афсонавий дарвозабони Жанлуижи Буффонда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда B Серия матбуот хизмати хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 43 ёшли посбон айни дамда ўз уйида карантинга олинган.
Буффон жорий мавсум Италия B Сериясида 18 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 21 та гол ўтказиб юборди, 6 та учрашувда эса ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
18-тур якунларига кўра, "Парма" 23 очко жамғариб, турнир жадвалининг иккинчи ярмида бормоқда. Буффоннинг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ