Бруну Фернандеш Гвардиола жамоасига қарши ўйинларда рекорд ўрнатди
- 18-январ, 17:55
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Гвардиола жамоаларига қарши ўйинларда ўзига хос натижа қайд этди.
Манкуниянликлар сардори Бруну Фернандеш "Манчестер Сити"га қарши дербининг қаҳрамонларидан бирига айланди. Учрашувнинг 65-дақиқасида унинг узатмасидан сўнг Брайан Мбемо гол уриб ҳисобни очган эди. Таъкидланишича, Фернандеш Премьер-лигада Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"сига қарши ўйинида голли вазият яратиш бўйича етакчига айланиб олди. У "шаҳарликлар" билан ўйинда тўртта гол+ассист қайд этди. Бунгача рекордчилар, Сон Хин Мин ва Рауль Хименес эди. Улар ҳисобида 3тадан гол+пас бор.
Маълумот учун, Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Бруну эса "қизил иблислар" сафига 2020 йилда келиб қўшилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ