
"Брентфорд Б"дан ажойиб ғалаба, Ўринбоев эса муҳим голни урди
- 11-май 2024, 03:05
- 0
- Футбол
"Брентфорд Б" ва "Борнмут Б" клублари ўртасида бўлиб ўтган хайрия ўйинида лондонликлар йирик 6:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувни захирадан бошлаган Муҳаммадали Ўринбоев иккинчи бўлимда майдонга тушганида жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Ҳамюртимиз имкониятларни тенглаштириб қўйганидан кейин унинг дўстлари яна 4 марта дарвозани ишғол қилишди. Шу тариқа, бу ўйиндан тушган пуллар хайрия ташкилотига юборилди.
Маълумот учун, 2018 йилда "Брентфорд"нинг собиқ техник директори юрак хасталигидан вафот этади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ