
Бразилия дарвозасига 5 та гол урган ва Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган терма жамоамиз тантанали кутиб олинди
- 22-август 2022, 10:10
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Мини-футбол
Жорий йилнинг 15-20 август кунлари Польшада кар фахрий футболчилар ўртасида футзал бўйича биринчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон кар фахрий футболчилари терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.
Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионатида Бразилия, Украина, Словакия, Венгрия, Гана, Марокаш ва Польша каби номдор терма жамоалар ҳам қатнашди. Эътиборлиси, Ўзбекистон кар фахрийлар терма жамоаси ярим финал остонасида Бразилияни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун қаҳрамонларимиз Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Ўзбекистон карлар спорт федерацияси раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан тантанали кутиб олинди.
Футзал карлар

photo_2022-08-22_10-07-30
1 / 7
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ