"Боруссия Дортмунд" ишончли ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олди
- 14-март 2021, 00:25
- 0
- Футбол
Германия бундеслигаси 25-турида "Боруссия Дортмунд" "Герта"ни қабул қилди ва ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин дортмундликларнинг устунлигида кечди. 54-дақиқада Юлиан Брандт жарима майдони ташқарисидан дарвозага аниқ зарба берди. 80-дақиқадан бошлаб, "Герта" майдонда ўн киши бўлиб ҳаракат қилди. Владимир Дарида ўта қўпол ўйини учун қизил карточка билан жазоланди. Иккинчи таймга қўшиб берилган биринчи дақиқада Юссуфа Мукоко рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг, "Боруссия" 25 ўйинда 45 очко тўплаб, бешинчи ўринга кўтарилиб олди, "Герта" эса 21 очко билан 15-поғонада қолди.
{game}3399372{/game}
{online}3399372{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ