«Борнмут» Скотт бўйича қарорини ўзгартирди

«Борнмут» Скотт бўйича қарорини ўзгартирди

«Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Манба маълумотича, клуб қишда Скоттни сотишга тайёр, агар жуда йирик таклиф тушса. Айтилишича, футболчининг агентлари билан ўтказилган учрашувдан сўнг «Борнмут» позицияси ўзгарган. Илгари клуб раҳбарияти истеъдодли яримҳимоячини сотиш ниятида эмас эди.

Алекс Скоттга бўлган қизиқиш ҳали ҳам юқори. Унга «Челси» ва «Ливерпуль» клублари даъво қилмоқда. Хабарларга кўра, «Борнмут»ни камида 118 миллион евро атрофидаги таклиф қониқтириши мумкин.

23 ёшли Скотт жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида олти учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва икки голли пас муаллифи бўлди.

SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ