Бўларкан-ку! Месси бир гапи билан Роналду мухлислари ҳурматини қозонди
- 9-ноябр 2025, 10:25
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Журналист саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Мессидан ўзидан кейин дунёнинг энг кучли футболчилари номини айтишни сўрашди.
“Интер Майами”нинг 38 ёшли ҳужумчи жавоби билан кўпчиликни ҳайрон қолдирди.
- Жаҳонда кучли ўйинчилар жуда кўп. Ҳар бири ўзига хос жиҳатлари билан кучли. Шунга қарамай, Неймар, Килиан Мбаппе, Эден Азар, Луис Суарес ва Серхио Агуэро номини айтаман, - деди Месси.
Журналистлар бу рўйхатда жаҳон футболида энг кўп гол урган ва Мессининг ашаддий рақобатчиси бўлган Криштиану Роналду йўқлигига эътибор қаратиб, бунинг сабабини сўрашди.
- Криштиану нега улар орасида йўқ? Чунки у мен билан бир даражада экани учун айтмадим, - деди Лионель Месси.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ