Бокс. Янгиланган IBF рейтингида ҳамюртларимиз ўринлари билан танишинг
- 9-май 2022, 07:50
- Ahmadbek Eshmatov
- 1
- Бокс
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) апрель ойи учун ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ушбу йўналишда 3 нафар боксчиларимиз кучлилар сафида қайд этилган.
Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 4-ўрин, Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги 11-ўриндан 12-поғонага тушган.
Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) IBF камари эгаси ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиев рейтинг юқорисида чемпионлик ўрнидан жой олган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ