Бокс. Ўзбекистон Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
- 17-ноябр 2025, 17:57
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Asian Boxing ташкилоти 2026 йилги Осиё чемпионатларига расмий мезбонларни эълон қилди. Унга кўра, дастлаб катталар иштирокидаги Осиё чемпионати 28 мартдан 11 апрелгача Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Тошкент бўлса, ўсмирлар (U-15) ва ёшлар (U-17) ўртасидаги Осиё биринчилигига мезбонлик қилади. Ўтказилиш вақти: 1-16 май.
2026 йилги U-19 ва U-22 чемпионатини қабул қилишни бўлса, Жакарта ўз бўйнига олди. Вақти: 3-16 июль. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ