
Бир йилдан сўнг сафга қайтган Неймар яна жароҳат олди
- 5-ноябр 2024, 10:41
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Неймар қайтганидан кейинги иккинчи учрашувда жароҳат олди.
Кеча "Ал-Ҳилол" Элит Чемпионлар лигаси доирасида "Истиқлол"ни 3:0 ҳисобида таслим этди.
Бразилиялик вингер беллашувнинг 58-дақиқасида майдонга тушди ва 87-дақиқада майдонни тарк этди. Неймарда сон орқа мушаклари шикастлангани аниқланган.
Футболчининг ўзи мазкур жароҳатни у қадар жиддий эмаслигини таъкидламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ