
Билол Муҳаммад: "Иккита алкаш жанг қилади"
- 11-декабр 2023, 15:44
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFCнинг ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифаси ТОП жангчиларидан бири Билол Муҳаммад (23-3-1 NC) Леон Эдвардс (21-3) ва Колби Ковингтон (17-3) ҳақида қаттиқ гапларни гапирди
"Ярим ўрта вазн тоифасидаги энг фаол бўлмаган иккита алкаш жанг қилади. Леон 2021 йилдан буён 4 марта, Колби икки марта октагонга кўтарилди. Мен эса 7 марта жанг қилдим”, - деди Белал.
Маълумот учун, 16 декабр куни “UFC 296” турнири марказий жангида Эдвардс ҳамда Ковингтон октагонга кўтарилади. Белал эса заҳира жангчиси сифатида кўрилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ