"Billie Jean King Cup". Ўзбекистонлик теннисчилар дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонди
- 24-август 2022, 17:45
- Javokhir Azimov
- 0
- Теннис
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида теннис бўйича "Billie Jean King Cup" турнири иккинчи гуруҳи Осиё/Океания минтақаси баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, унда Оқгул Омонмуродова сардорлигидаги Ўзбекистон аёллар жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Вакилаларимиз дастлаб Гуам, сўнгра Бруней устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, жамоамиз Шри Ланка билан турнир жадвалида қўшҳокимлик қилмоқда. Квартет ғолиби томонларнинг ўзаро ўйини орқали аниқланади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ