
Бензема "Реал" учун ўйнашдан зерикдими? Дешам жавоб берди
- 10-ноябр 2022, 19:35
- 0
- Футбол
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам жамоа етакчиси Карим Бензема тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"У Жаҳон чемпионати ўзи учун муҳим мусобақа эканини яхши билади. У ҳамма қатори 22 ноябрь санасига тайёр бўлиш учун ҳамма нарса қилишга шай ҳолатда.
Бензема "Реал" учун ўйнашдан зерикди, деган гапларга умуман қўшилмайман. У шунчаки жароҳатидан тикланиб улгурмаяпти.
Ишончим комил, Карим мундиалга тайёр ҳолатда етиб келади. У биз учун катта аҳамиятга эга футболчи", - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Франция Жаҳон чемпионати илк турида Австралияга қарши саф тортади. Баҳс 22-дан 23 ноябрга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ