Беллингем муваффақиятли операция қилинди
- 16-июл 2025, 21:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" клуби ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг елкасидан ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтганини расман эълон қилди.
Англиялик футболчида бу муаммо 2023 йил ноябридан бери кузатилаётган эди. Мадридликлар амалга оширган тиббий оператция орқали унинг соғлиги барқарорлашиши кутилмоқда.
Олдинроқ Беллингемнинг тўлиқ тикланиши учун 10–12 ҳафта талаб этилиши айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда у Ла Лиганинг 31 учрашувида иштирок этиб, 9 та гол ва 8 та голли узатма қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ