
Беларусь чемпионати. Легионеримизнинг жамоаси ирода кўрсатди
- 11-апрел 2021, 18:24
- Shahzod
- 0
- Футбол
Бугун Беларусь чемпионатида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ жамоаси бу тур сафарда "Минск" клуби меҳмони бўлди ва 0:2 ҳисобида ортда борган ҳолда, сўнгги 10 дақиқада 2 та тўп киритиб, дурангга эришди.
Ҳамюртимиз беллашувни захирада бошлади ва 57-дақиқада майдонга тушди. Мазкур натижадан сўнг борисовликлар ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ