
Бекхэмнинг жамоаси бош мураббийсиз қолди
- 7-январ 2021, 22:26
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган "Интер Майами" клуби бош мураббий Диего Алонсони истеъфога чиқарди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, томонлар ўзаро келишган ҳолда амалдаги шартномани бекор қилишган.
Алонсо бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум МЛСнинг Шарқий конференциясида 10-ўринни эгаллаган ва плей-оффга чиқа олмаган эди.
“Интер Майами”ни англиялик Фил Невилл бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ