- #Элнур Абдураимов
- #Муроджон Аҳмадалиев
- #Шоҳжаҳон Эргашев
- #Исроил Мадримов
- #Ҳасанбой Дўсматов
- #Бектемир Мелиқўзиев
Бектемир Мелиқўзиев янгиланган WBA рейтингига киритилди, профессионал боксчиларимиз ўринлари билан танишинг
- 1-феврал 2023, 10:46
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) январь ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда ўзбек боксчилари қуйидаги ўринларда қайд этилган:
Супер ўрта вазн (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев рейтингга киритилиб, 12-ўринга жойлаштирилди,
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 1-ўрин,
Ярим ўрта вазн (66,6): Шаҳрам Ғиёсов 5-ўрин,
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 8-ўрин, Ботир Аҳмедов 3-ўринда,
Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 2-ўрин,
Супер ярим енгил вазн (58,9 кг): Элнур Абдураимов 15-ўрин;
Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев жаҳон чемпиони сифатида рейтинг юқорисида,
Минимум вазнда (47,6 кг) қайд этилган Ҳасанбой Дўсматов 2-ўринда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ