Бекор қилинган 2 гол, қизил карточка - "Рома" ўз уйида "Сассуоло"ни юта олмади
- 6-декабр 2020, 20:57
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Италия А Серияси 10-туридан ўрин олган "Рома" - "Сассуоло" учрашуви ўз якунига етди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, биринчи бўлим сўнгида Генрих Мхитарян дарвозани ишғол этди. Аммо бироз аввал, жамоадоши қоидани бузган эди ва бу гол ҳисобга олинмади. Меҳмонлардан Лукаш Гараслин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганлиги учун унинг ҳам гол бекор қилинди.
Шунингдек, "бўрилар" аъзоси Педро биринчи таймдаёқ иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.
Ўзаро муроса кўчасини танлаган икки жамоа турнир жадвалида ҳам ёнма-ён жойлашган. 18 очко тўплаган "Рома" 1 очко кўпроқ тўплаган "Сассуоло"ни таъқиб этмоқда. Жамоалар тўртинчи ва бешинчи ўринларни эгаллаган.
{game}3429052{/game}
{online}3429052{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ