"Байер" ҳужумчисига АПЛдан харидорлар бор!
- 8-май 2025, 13:36
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Баер" клуби ҳужумчиси Патрик Шикга Премьер-лиганинг 3 та клуби ҳаридор бўлмоқда.
Чехиялик форвард учун “Манчестер Юнайтед” ва Лондоннинг икки клуби - “Челси” ҳамда “Арсенал” жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шикнинг ўзи ҳам жамоа алмаштиришга қарши эмас ва таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Футболчининг леверкузенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига етади.
29 ёшли ҳужумчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 29 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ