Бахтиёр Қосимов янги клубга ўтди
- 15-феврал 2025, 11:44
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Про лигадан Суперлигага чиққан "Қўқон-1912" жамоаси таркибини кучайтиришда давом этяпти.
Бу сафар Бахтиёр Қосимов трансферини эълон қилишди.
Билсангиз керак, у ўтган мавсумнинг биринчи қисмида ОКМК сафида ўтказган ва мавсумни "Қизилқум"да якунлаган. 2024 йилги мавсумда Қосимов ҳаммаси бўлиб 18 та учрашувда майдонга тушди.
Бахтиёр Қосимов ҳақида қисқача:
Туғилган жойи: Андижон
Позицияси: ярим ҳимоя
Тўп сурган жамоалари: ОКМК, "Ал-Хор" (Қатар), "Сурхон", "Андижон", "Қизилқум".
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ