
"Бавария"нинг уч футболчиси жамоадан кетишни кўзламоқда
- 14-феврал 2024, 20:38
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
“Бавария”нинг асосий уч футболчиси жамоани тарк этмоқчи.
"Bild" нашрининг хабар беришича, ярим ҳимоячилар Жошуа Киммих ва Леон Горецка ҳамда ҳимоячи Маттейс де Лигт бош мураббий Томас Тухелга ишонмайди ва шу сабаб Мюнхен грандинидан кетмоқчи.
Агар бу футболчилар клубни тарк этишса, "қизиллар" раҳбарияти янги трансферлар ҳақида ўйлашига тўғри келади. Киммихга "Барселона" ва "Манчестер Сити" жамоаларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" навбатдаги ўйинини эртага Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "Лацио"га қарши сафарда ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ