
"Бавария"нинг асосий футболчиларидан бири 6 ҳафтага сафдан чиқди
- 22-декабр 2019, 12:10
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Бавария” ярим ҳимоячиси Хави Мартинес кеча Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган “Вольфсбург”га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олди.
31 ёшли испаниялик футболчи сон мушакларидан жароҳат олди ва учрашувнинг 45-дақиқасида захирага олинди.
Жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ханс-Дитер Фликнинг сўзларига кўра Мартинес 6 ҳафтага сафдан чиққан.
Маълумот учун, Хави Мартинес жорий мавсум Бундеслигада 11 та ўйинда майдонга тушди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ